samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Мақсад — миллат генофондини асраш

Чоп этиш

СамДТИ 1-клиникасида Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан "Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари.

Муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари" мавзусида республика конференцияси ташкил этилди.

Россия, Италия, Грузия давлатлари етакчи мутахассислари ва республикамизнинг ушбу соҳадаги тиббиёт муассасаларининг мутасадди вакиллари иштирокида ўтказилган анжуманда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Р. Қобилов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А. Жўраев, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Д. Мақсудовалар туғма ва наслий касалликларни эрта аниқлаш, антенатал парвариш ва оналар саломатлигини муҳофаза қилиш, акушерлик хизматини кўрсатишдаги муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги долзарб вазифалар хусусида гапиришди.

Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг "2016 — 2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўтган давр мобайнида "Соғлом она — соғлом бола" ғоясини ўзида мужассам этган дастурлар асосида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилиши натижасида она ва бола саломатлиги муҳофазаси борасида юқори кўрсаткичларга эришилди. Шу­нинг­дек, акушерлик хизмати сифатини ошириш мақсадида 2016 йилда ишлаб чиқилган "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида оналикни парвариш қилиш соҳасида перинатал ёрдам сифатини ошириш миллий стандартлари" ҳомиладорликни ва туғуруқнинг ҳар хил ҳолатларини назорат қилишда ўз самарасини бермоқда. Мазкур стандартларга мувофиқ, акушер-гинекологлар, доялар 16 хил талабларга кўра фаолиятларини такомиллаштиришлари, белгиланган меъёрларга амал қилишлари лозим.

— Миллат генофондини яхшилашнинг муҳим шарти — репродуктив саломатликни мустаҳкамлашдир, — дейди Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Д. Мақсудова. — Шу мақсадда юртимизда тиббиёт муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, замонавий тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминлаш, ходимлар малакасини ошириш, тажриба алмашишларига шароит яратиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда. Бунда соҳа мутахассисларининг малакаси ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Конференция соҳа бўйича фаолият юритаётган шифокорлар касбий маҳоратини ва билим савиясини ошириш билан бирга, ҳомиладорлар, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.  

Конференцияда ҳомиладор аёллар, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширишдаги муаммолар ва уларнинг ечими, истиқболдаги режалар, хориж тажрибаси ва замонавий даволаш профилактика усуллари атрофлича муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Муаллиф: Отабек ШАРАФОВ

9.05.2018 136 35 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства