samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларини энг яхши ёритиш бўйича танлов

Чоп этиш

Танловнинг мақсади: Марказий Осиёда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш ва уларни ҳурмат қилишга кўмаклашиш.

Бирлашган  Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари  Бошқармаси  "Инсон ҳуқуқлари Бутунжаҳон Декларациясининг 70 йиллиги" ахборот кампанияси доирасида Марказий Осиёда Уруш ва тинчликни ёритиш бўйича институти (IWPR) билан ҳамкорликда "Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларини энг яхши ёритиш" бўйича танлов эълон қилади.

Танлов вазифалари:

— Инсон ҳуқуқлари бузилишига доир муаммоларини ёритиш самарадорлигини ошириш;

— Марказий  Осиё аҳолиси ўртасида ҳуқуқий билимларни тарғиб қилиш;

— Инсон ҳуқуқлари соҳасида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш;

— Мазкур соҳада  журналистларнинг юқори касб маҳоратини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.

Танловда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистонда  босма, интернет, ТВ ва радиода фаолият юритаётган журналистлар қатнашишлари мумкин.

Танлов материалларининг тили: ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик ва рус тилларидир.

Ариза беришнинг энг охирги муддати: 2018 йил 30 ноябрь соат 17:00 (GMT+6) гача.

Танловнинг мукофотлар жамғармаси қуйидагича тақсимланган:

— 1 ўрин - ноутбук;

— 2 ўрин - ноутбук;

— 3 ўрин - уяли алоқа телефони.

Танлов доирасида  қуйидаги тўртта номинация бўйича қўшимча рағбатлантирувчи  совғалар бериш режалаштирилган:

1.      Болалар ва аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларни ёритиш;

2.      Қийноқлар, калтакланиш, ноқонуний ҳибслар ва қамоқхонага олиш билан боғлиқ масалаларнинг ёритилиши;

3.      Сўз эркинлиги ва матбуот эркинлиги билан боғлиқ масалаларнинг ёритилиши;

4.      Фикр, виждон ва дин эркинлиги билан боғлиқ масалаларнинг ёритилиши.

— Рағбатлантирувчи мукофотлар- уяли алоқа телефони.

Танловга юборилган ишлар  Танлов комиссиясининг мустақил аъзолари томонидан қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

— Креативлилик: инсон ҳуқуқларининг ёритилишида журналистик материалнинг шакли ва мазмуни даражасида ностандарт ёндашув қўллаб-қувватланади;

— Ёрқинлик: танлов материалларининг муаллифлари  у ёки бу ОАВга хос бўлган  барча воситалар мажмуасидан фойдаланиши лозим;

— Натижавийлик: танлов материаллари кўтарилган ижтимоий муаммоларнинг муҳокама этилиши,  жамиятда уларга нисбатан қизиқиш уйғотилишига туртки бериши қўллаб-қувватланади;

—  Долзарблик: танлов материалларининг мавзуси ва моҳияти Марказий Осиё ҳудудида инсон ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши борасидаги аниқ ҳолатларни ҳар томонлама акс этиши, реал муаммоларни кўтариши ва уларнинг ечими акс этиши зарур; 

— Таҳлилий ёндашув: ҳудуд мамлакатларида муҳим ижтимоий, сиёсий ва маданий соҳадаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан боғлиқ танлов материаллари қўллаб-қувватланади;

—  Очиқлилик: танлов материаллари оддий усулда, мақсадли аудитория учун тушунарли бўлган тилда ёзилган бўлиши керак;

—  Ишончлилик: танлов материалларида келтирилган рақамлар, далиллар ва бошқа маълумотлар ҳақиқатга мос бўлиши лозим;

— Холислилик: танлов материаллари  холис, келтирилган маълумотлар мувозанат касб этиши зарур.

Танлов комиссиясининг таркиби Марказий Осиё мамлакатларидаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг вакиллари, медиаэкс­пертлар ва журналистлардан иборат.

Танловда қатнашиш шартлари:

— Танловда Марказий Осиё ОАВида 2018 йил 1 январидан 2018 йил 30 ноябригача чоп этилган журналис­тик материаллар қатнашиши мумкин.

— Битта муаллиф ёки ҳаммуалифликда биттадан ортиқ бўлмаган материални топширишлари мумкин. 

— Агарда танловга ҳаммуаллифликда тайёрланган материал топширилса, қолган муаллифлар  бу ҳақида  ариза топширишдан олдин огоҳлантирилишлари лозим.  Танлов ташкилотчилари муаллифлик ҳуқуқлари хусусида келишмовчиликлар чиққан ҳолатда масъулиятни ўз зиммаларига олмайдилар.

— Танловга юборилган материаллар тақриз қилинмайди ва қайтарилмайди.

— Танлов ташкилотчилари  кейинчалик муаллифлик ҳуқуқларини кўрсатган ҳолда танловга келиб тушган материаллардан фойдаланиш ҳуқуқини ўзларида қолдирадилар. 

— Танловда  қатнашиш учун илмий мақолалар, семинарлар, тренинглар, конференциялар, давра суҳбатларининг материаллари/маърузалари ва унинг мавзусига мос келмайдиган материаллар қабул қилинмайди. 

— Танловда қатнашиш эркин ва бепулдир. Танлов қатнашчиларининг ёши чегараланмаган.

Танлов материаллари  электрон тарзда онлайн шакл  орқали юбрилиши зарур. Барча материаллар  ОАВда эълон қилинганлиги ҳақидаги асосномага эга бўлиши лозим (газета/ журнал саҳифасининг нусхаси, Интернет-ресурс скриншоти, ТВ/радиоэфирда материалнинг кетганлик санаси кўрсатилган ҳолда маълумотнома). Аудио/видео  ишлар албатта файл алмашиниш ускуналарига юкланган бўлиб, у ердан материалларни кўчириб олиш ёки эшитиш/кўриш имкони мавжуд бўлиши керак, ҳаволалари эса аризада аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.

Танловни якунлаш ва  ғолибларни тақдирлаш

— Танлов натижалари 2018 йил 10  декабрдан кечикмаган ҳолда эълон қилинади.

— Ғолибларни тақдирлаш Марказий Осиёнинг ҳар бир мамлакатида  БМТнинг  Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари  Бошқармаси  майдончаларида, Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, амалга оширилади.

Танлов ташкилотчилари тушган материалларнинг сони ва сифатидан келиб чиққан ҳолда мукофот фондидан тўлиқ фойдаланмаслик ҳуқуқига эгадир. Асосий мукофотлар тежалган ҳолатда улар рағбатлантирувчи мукофотлар сифатида фойдаланилади.

Қўшимча маълумот  www.cabar.asia. сайтида

Саволлар туғилган тақдирда Сиз  Марказий Осиёда Уруш ва тинчликни ёритиш бўйича институтига jamilya@iwpr.net эл. почта манзили ёки (+996 312) 312 995, 313 411  телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Муаллиф: Ўз мухбиримиз

26.11.2018 119 92 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства