samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ

Чоп этиш

кинофильмларда акс этиши зарур

Самарқанд педагогика касб-ҳунар коллежида "O'zbekkino" Миллий агентлигининг 2018 йилнинг биринчи чорак якунларига бағишланган кўчма ҳайъат йиғилиши ва семинари бўлиб ўтди. Унда "O‘zbekkino" Миллий агентлиги раҳбарлари, агент­ликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимларининг директорлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, "O‘zbekkino" Миллий агентлиги бош директори Фур­қат Зокиров, директорнинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, "O‘zbekkino" Миллий агентлиги вилоят ҳудудий бўлими директори Фармон Розиқов ва бошқалар мамлакатимизда кино санъати ва саноатини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлашди.

— Президентимизнинг 2017 йил 3 августдаги Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги миллий кинофильмларимиз ҳақида билдирган танқидий-таҳлилий фикрлари, таклифлари ҳамда 2017 йил 7 августдаги "Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда, — дейди "O‘zbekkino" Миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров. — Суратга олинаётган фильмларимизнинг ҳар жиҳатдан мукаммал бўлиши, жамиятда соғлом муҳитни тарғиб қилиш, баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилишини таъминлаш, буюк аждодларимиз, ўз даврининг ҳақиқий маънода қаҳрамонлари бўлган ватандошларимиз образларини катта экранларга олиб чиқиш бўйича бир қатор вазифаларни амалга оширмоқдамиз. Айни пайтга қадар ҳудудий бўлимларимиз фаолиятини кенгайтириш, мавжуд кинотеатрларни реконструкция қилиш, янгиларини барпо этиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда. Биргина жорий ва келгуси йилда республикамиз миқёсида 49 та кинотеатр қуриш режалаштирилган.

Тадбирда кино соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш, хорижий мамлакатлардаги ҳамкасб­лар билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар акс этган, тарбиявий аҳамиятга эга кинофильмларни чекка-чекка қишлоқ ва овулларда ҳам кенг тарғиб этиш бўйича бир қатор вазифалар амалга оширилиши қайд этилди.

Мутахассислар тадбир иштирокчилари ва журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтаришди.

Муаллиф: А. ЗИЁДОВ

2.05.2018 77 33 Маданият
окна фотограф html php памятники знакомства