samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Маҳсулот экспорти ошмоқда

Чоп этиш

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Осиё терлик текстил» Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси тикувчиликка ихтисослашган.

Айни пайтда корхонада эркаклар, аёллар ва болалар учун полиуретан маҳсулотидан пойабзал, шунингдек, кийим-кечаклар ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган хома­­шёнинг 60 фоиздан ортиғини маҳаллий маҳсулотлар ташкил этади.

— Ўтган йили 2 миллиард 154 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган эдик, — дейди корхона раҳбари Шоҳсанам Муродова. — Жорий йилнинг биринчи ярми давомида 1 миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини йил якунига қадар ўтган йилга нисбатан бирмунча оширишни мақсад қилганмиз. Экспорт ҳам сезиларли даражада ортмоқда. Айни пайтда маҳсулотларимиз Қозоғистон ва Туркияга экспорт қилинмоқда.

Ўттиз нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш ва хорижий давлатларга экспорт қилиш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Муаллиф: Ринат АБДУЛЬМАНОВ, А. ИСРОИЛОВ (Фото

5.12.2017 561 98 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства