samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

МАҲАЛЛАДА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ

Чоп этиш

"Илмобод" маҳалласи марказида аҳоли учун 7-оилавий поликлиника шифокорлари томонидан умумий профилактик тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрик аҳолининг гуруҳлар бўйича тақсимланишини яна бир бор аниқлаб олиш ва тиббий маданиятни ошириш мақсадида ташкил этилди.

— Белгиланган тартиб асосида маҳалла аҳолиси тиббий-ижтимоий ҳолати бўйича тўрт махсус гуруҳга бўлинган, — дейди оилавий поликлиника бош шифокори ўринбосари Олмос Ибрагимов. — Унга кўра маҳаллада ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва саломатлиги яхши оилалар 380 та, ижтимоий-иқтисодий ҳолати яхши, саломатлиги ўртача оилалар 133 та, ижтимоий-иқтисолий ҳолати ўртача, саломатлиги ёмон оилалар 22 та, ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва саломатлиги ёмон оилалар сони 12 тани ташкил этди.

Тиббий кўрикни самарали ташкил қилиш мақсадида зарур тиббий ускуналар маҳалла марказига олиб келинди. Терапевт, ЛОР, нев­ропатолог, окулист каби мутахассислар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиб, аниқланган касалликлар бўйича тегишли кўрсатмалар беришди.

— Тез-тез қон босимим кўтарилиб туради, — дейди 72 ёшли отахон Шариф Қурбонов. — Текширувдан сўнг шифокорлар зарур муолажаларни белгилаб, дори-дармонларни тавсия этишди. Овқатланишда эътибор қаратишим лозим бўлган жиҳатлар ҳақида маслаҳатлар беришди.

 Тиббий кўрикка кела олмаган оғир беморлар эса ўз уйларида кўрикдан ўтказилди.

Муаллиф: Отабек ШАРАФОВ

16.06.2018 168 46 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства