samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

МАЪНАВИЯТ МАСКАНИДАГИ МАЪНАВИЯТСИЗЛИК

Чоп этиш

Театрда зални тўлдириб ўтирганларнинг асосий қисми ёшлар.

Залга кечикиброқ кирган томошабинлар ҳам ўриндиқларга жойлашиб олгач, барча чироқлар ўчди-ю, залга қоронғулик чўкди. Зулматни саҳнага қаратилган чироқларнинг ёруғлиги ёритишга улгуриб-улгурмасдан қийқириқлар авжига чиқиб кетди... Кимдир бақирди, кимдир ҳуштак чалди, бошқаси...

Бугун мамлакатимизда санъат ва маданият соҳасига юксак эътибор қаратилмоқда. Театр, кино санъатида, айниқса, амалга оширилаётган ишлар, қатъий белгиланган талаблар натижасида халқимиз ва ёш авлод маънавиятини бойитишга хизмат қиладиган, иллатларга қарши курашишга қаратилган, тарихни, аждодларимиз жасорати, матонати, ақлу заковатини намоён этадиган саҳна асарлари, кинофильмлар яратилмоқда.

Сир эмаски, бугун театрлар томошабин билан тўляпти. Афсуски, томошабинлик маданиятига келганда анча орқада эканлигимиз кўзга ташланиб қолмоқда. Саҳнада актёр бор маҳоратини ишга солиб, томошабинни ўз роли билан мушоҳада юритишга, ибрат олишга уринаётган бир пайтда, айрим томошабинлар ё писта чақаётган, телефонда ёки ўзаро баланд овозда гаплашаётган бўлади. Баъзан истаган пайтида бошқа томошабинларнинг эътиборини бўлиб, чиқиб кетади. Спектакль тугаб, барча томошабинлар театрни тарк этгач, ўриндиқлар остидаги чиқиндиларга кўзингиз тушганда бу томошабинларнинг нечоғлик маънавий қашшоқ эканлигидан дилингиз ранжийди...

Муаллиф: Манзура НАСРИДДИНОВА, СамДЧТИ талабаси

14.11.2018 119 90 Маданият
окна фотограф html php памятники знакомства