samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

МЎЪТАБАР ЗОТЛАРГА ЭҲТИРОМ

Чоп этиш

34-умумтаълим мактабида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан "Устоз, сизга таъзимдамиз!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан умумтаълим мактаби директори Мақсуда Собирова, шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Бахтиёр Намозов, "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Анвар Бозоров ва бошқалар байрам муносабати билан таълим муассасасининг барча ўқитувчи ва мураббийларини табриклашди.

Шундан сўнг шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан умумтаълим мактабида фидойилик билан кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган 31 нафар устоз ва мураббийларга эсдалик совғалари берилди. Шунингдек, ўқитувчиларга "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси номидан ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

7-"В" синф ўқувчиларининг бадиий чиқишлари, устозни улуғловчи шеър ва қўшиқлари барчага хушнудлик бағишлади.

Муаллиф: Сабоҳат АЛЛАМУРОДОВА, ўқитувчи

3.10.2018 42 77 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства