samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Кўчалардаги рекламалар

Чоп этиш

энди қонун талаблари асосида жойлаштирилади

Шаҳар ҳокими томонидан "Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ташқи реклама ва ахборот воситаларини жойлаштириш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича Махсус комиссияси таркибини тасдиқлаш, шунингдек, ташқи рекламани жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом ва таш­қи рекламани жойлаштириш бўйича белгиланган тўлов миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" қарор қабул қилинди.

Ҳужжатда таъкидланишича, шаҳар ҳудудида шаҳарсозлик талабларига мос келмайдиган, тартибсиз, пала-партиш реклама ва ахборот воситаларининг кўпайиши, реклама воситаларининг мазмун-моҳияти миллий ғоя ва маънавиятимизга мос келмаслиги, айрим ҳолатларда жиддий хато-камчиликларга йўл қўйилаётганлиги таъкидланган. Хусусан, савдо, умумий овқатланиш, бошқа тадбиркорлик субъектларини номлашда, ўрнатилаётган ташқи реклама воситаларида қўпол хатоларга йўл қўйилмоқда.

Шаҳар кўчалари, хиёбонлар ва майдонларда ўрнатилаётган реклама баннерлари тури, эгаллайдиган жойи билан боғлиқ муаммолар шу пайтгача умумий тартибда ҳал этиб келинарди. Ушбу қарорга мувофиқ шаҳарда ташқи рекламани жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ушбу низомда ташқи рекламани жойлаштириш билан боғлиқ энг муҳим муаммоларни ҳал этиш юзасидан қонуний талаблар белгиланди. "Реклама тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни"га мувофиқ ташқи рекламани жойлаштириш, уни ўрнатиш билан боғлиқ барча жараёнлар энди шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган ташқи реклама ва ахборот воситаларини жойлаштириш ҳуқуқини ва рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича махсус комиссия қарори билан амалга оширилади. Ушбу комиссия шаҳар ҳокимлиги, ҳокимликнинг тегишли бўлим ва бошқармалари, жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат таркибда ташкил этилди.

Комиссияга шаҳар давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этиш белгилаб қў­йил­ди. Яъни, кўча, майдон, хиёбонларда ташқи рекламасини жойлаштириш истагида бўлган юридик ва жисмоний шахслар аввало, ушбу комиссияга мурожаат этиши талаб этилади. Ушбу мурожаатда таш­қи рекламани ўрнатишдан мақсад, унинг ўлчамлари, ахборот кўрсаткичи, ўрнатиладиган манзили ва мўлжали, кўрсаткичдаги матн ва уни жойлаштириш муддати, шунингдек, аризачининг имзоси ва муҳри бўлиши талаб этилади.

Ўрнатиладиган ташқи реклама матни ва мазмуни албатта, махсус комиссия томонидан тасдиқланиши лозимлиги белгилаб қўйилган. Ташқи реклама воситаларини жойлаштириш билан боғлиқ ягона тартиб белгиланди. Унга мувофиқ реклама воситаси реклама жойининг паспорти, шаҳар комиссияси раиси томонидан берилган гувоҳнома, реклама мосламасининг техник чизмаси мавжуд бўлган ҳолларда ўрнатишга рухсат берилади.

 

Муаллиф: Қ. ХАЛИЛОВ

31.01.2019 201 5 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства