samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Кўпқаватли уйларнинг кўп қатламли муаммолари

Чоп этиш

Уларни ҳал этишнинг умумдавлат дастури — амалда!

Ўзбекистон Республикаси    Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишлар кўлами кенгаймоқда.

Мазкур ҳужжатда уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг асосий вазифалари, коммунал хизматлар кўрсатиш корхоналарининг "Авария диспетчерлик хизматлари" фаолиятини ўзаро мувофиқлаштирилган тизими — "Ягона авария-диспетчерлик ва тиклаш-таъмирлаш хизмати" фаолияти ташкил этилди ҳамда вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш кенгаши таркиби тасдиқланди.

Жумладан, 2017 йилда Ўзбекис­тон Республикаси Президентининг 22 апрелдаги ПҚ-2922-сонли қарори билан 2017—2021 йиллар кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш тадбирлари асосида 118 та (74,9 минг кв.м) кўп қаватли уйларнинг том қисми мукаммал, 422 та (100,5 минг кв.м) кўп қаватли уйларнинг том қисми жорий таъмирланди.

Шунингдек, 332 та ертўла тартибга келтирилди, 998 та кириш йўлаклари таъмирдан чиқарилди, 552 та кириш йўлакларига темир эшик ва 576 та рақамли қулфлар ўрнатилди, 54 та лифт таъмирланиб, 5333 кв.метр йўлакларга бетон қопламаси ётқизилди, 291 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми ва 63 та болалар спорт майдончалари таъмирланди. 69 таси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу ишларни бажариш учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига 21,65 млрд. сўм банк кредит маблағлари ажратиш режалаштирилиб, ҳақи­қатда 22,7 млрд. сўм кредит маблағлари ўзлаштирилди.

Шу билан бирга, вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан жойларда амалга оширилган ишлар ялпи хатловдан  ўтказилди. Хатлов натижаларига кўра, 129 та кўп қаватли уйнинг том, 35 та кўп қаватли уйнинг ертўла қисмини, 41 та кириш йўлагини таъмирлаш, 189 дона электр щит ва 15 та ертўлалардаги муҳандислик-коммуникацияларини таъмирлаш лозимлиги аниқланиб, қўшимча дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, бу ишларни ташкил этишга 4,7 млрд. сўм маблағ талаб этилиши аниқланди ва тижорат банкларининг 3,9 млрд. сўм миқдорида қўшимча кредит ҳамда хусусий уй-жой мулкдорларининг ўз маблағлари ҳисобидан  90 та том, 23 та ертўла ва 28 та кириш йўлаклари таъмирдан чиқарилди. Бу ишларга 34,6 млрд. сўм миқдорида маблағ йўналтирилди. Шундан, тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан 26,6 млрд. сўм, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ўз  маблағлари ҳисобидан 6,8 млрд. сўм, маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 1,2 млрд. сўмга  молиялаштирилди.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки турар жой ва нотурар жой бинолари мулкдорлари билан шартнома асосида кўп хонадонли уй-жой фондини ҳамда унинг атрофидаги ҳудудларни сақлаш ва фойдаланиш борасидаги тизимли ишларни самарали ташкил қилиш, кўп хонадонли уй-жой фондини мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда теварак-атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш мақсадида шаҳар ҳокимининг 2017 йил 17 июлдаги қарори асосида Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси қошида "Таъмирлаш, тиклаш ва хизмат кўрсатиш" давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

Корхона фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш учун Чуқурйўл кўчаси 35-манзилда маъмурий ва ёрдамчи бино-иншоотлар ажратилди. 14 нафар ишчи ходимлар ишга қабул қилинди, 6 та ҳар хил русумдаги хизмат ҳамда юк машиналари ижара шартномаси асосида фаолият кўрсатмоқда.

Кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш-тиклаш ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 октябрдаги 05/1-775-сонли топшириғи асосида вилоятдаги кўп хонадонли уй-жойларда амалга оширилиши кўзда тутилган таъмирлаш ишлари учун 1000 тонна цемент захираси яратилди. Бу эса бажариладиган қурилиш ишлари таннархининг пасайиши ва сифати яхшиланишига хизмат қилади.

Вилоятдаги хусусий уй-жой мулк­дорлари ширкатларида ҳисоб-китоблар шаффофлигини таъминлаш мақсадида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг "Самарқанд вилоят уй-жой коммунал бошқармаси "Ягона ҳисоб-китоб маркази" ДУК ташкил этиш тўғрисида"ги 2017 йил 14 августдаги 9-буйруғи ва шаҳар ҳокимининг 2017 йил 24 августдаги 1606-Қ қарори асосида "Ягона ҳисоб-китоб маркази" ташкил этилди.

"Ягона ҳисоб-китоб маркази"га алоҳида маъмурий бино ажратилиб, фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида етарлича шароитлар яратилиб, шаҳардаги барча хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан бухгалтерия хизматлари кўрсатилиши юзасидан шартномалар расмийлаштирилди. Мазкур тизимнинг жорий этилиши кўп хонадонли уй-жойлардаги мулкдорларнинг мажбурий бадал йиғимлари тўлиқ ундирилишини таъминлаш билан бир қаторда, ҳисоб-китобларнинг "Биллинг" тизимида жорий этилиши мулкдорларга ҳар томонлама қулайлик яратилиши ҳамда тизим фаолиятида шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Ушбу ишларнинг давоми сифатида 2018 йилда вилоятнинг шаҳар ва туманларида мунтазам равишда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллиги байрами арафасида кўп хонадонли уй-жойлар атрофини ва уларга туташ ер майдонларини тартибга келтирган ҳолда манзарали-мевали боғлар ташкил этиш, мавжуд дарахтларни буташ, тартибга олиш, уларни суғоришни ва доимий парвариш қилишни ташкил этиш бўйича хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ўртасида "Яхшидан боғ қолади" шиори остида ибратли ишлар бошланди. Шунинг­дек, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида кўп хонадонли уй-жойлар олд қисми ва унга туташ ер майдонларини тартибга келтирган ҳолда гулхоналар ташкил этиш, турли мавсумий ва кўп йиллик гул кўчатларини ўтқазиш, уларни суғоришни ва доимий парвариш қилишни ташкил этиш мақсадида хусусий уй-жой мулк­дорлари ширкатлари ўртасида "Ватан остонадан бошланади, гулла-яшна Ватаним!" шиори остида кўрик-танловларни ўтказиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

Муаллиф: Шуҳрат НУРБЕКОВ, вилоят уй-жой, комунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

7.04.2018 92 26 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства