samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Кутубхоналар ичида етакчи

Чоп этиш

Самарқанд давлат университетининг илмий ахборот-ресурс маркази "Library of the Year", яъни йил кутубхонаси номинацияси ғолиблигини қўлга киритди.

"Scopus Award — 2018" танлови Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статистикаси бўйича Ғтказилди.

Таъкидлаш жоизки, университет илмий ахборот-ресурс маркази (ИАРМ) бугун 3 миллионга яқин китоб фондига эга. Уларнинг 900 мингтасини илмий адабиётлар, 127 мингтасини бадиий адабиётлар, 435 мингтасини дарсликлар ташкил этса, ўқув қўлланмалар 642 мингтадан иборатдир.

Илмий ахборот-ресурс маркази илмий услубий ва ахборот маълумот (даврий нашрлар), ахборот кутубхона ресурсларини бутлаш, каталоглаштириш ва тизимлаштириш, ахборот кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш, электрон ахборот-ресурслар ҳамда хорижий ахборот-ресурслар билан ишлаш бўлимларидан иборат. Унинг физика ва педагогика факультетларида иккита филиали ҳам мавжуд.

— Кутубхонамизда 36 500 тадан ортиқ ноёб адабиёт ҳамда қўлёзмалар бор, — дейди ИАРМ директорининг ўринбосари Олия Муҳаммадиева. — Уларнинг 12 мингтаси Шарқ қўлёзмалари, 10 мингтаси хорижий тиллардаги қўлёзмалар, қолганлари эса инқилобдан олдинги қўлёзма адабиётлар ҳисобланади. Бугун университетимизнинг етакчи олим, профессор-ўқитувчилари томонидан мазкур қўлёзмаларни чуқур ўрганиш ва таҳлил этишга алоҳида эътибор қаратилган.

ИАРМ ва унинг филиалларидан 13 минг нафардан ортиқ талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар фойдаланишади. 2014 —2016 йилларда олиб борилган реконструкция ишлари натижасида кутубхонада фойдаланувчилар учун барча шароитлар яратилди. Кутубхонанинг барча бўлимлари таъмирланди, янги ўқув заллари барпо этилди, моддий-техника базаси мустаҳкамланди. Айни пайтда илмий ахборот-ресурс марказининг электрон адабиётлар фондини янада ошириш, мамлакатимиз ҳамда хорижнинг нуфузли ахборот-ресурс марказлари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда.

Муаллиф: Марҳабо МАҲРАМОВА, СамДУ талабаси

27.12.2018 69 103 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства