samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Кумуш тақинчоқлар ушлаб қолинди

Чоп этиш

Унинг баҳоси 8 417 500 сўм

"Самарқанд" халқаро аэропортига "Истанбул — Самарқанд" рейси билан учиб келган фуқаро Д. М. яшил йўлак орқали ўтар экан, белгиланган нормалардан ортиқча қимматбаҳо металл — кумушдан ясалган 100 дона, умумий вазни 336,70 грамм бўлган узук ва сирғаларни яширинча олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди.

Вилоят маъмурий суди фуқаро Д. М.нинг ҳуқуқбузарлик ҳаракатининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддаси қўлланиб, энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, жами баҳоси 8 417 500 сўмлик кумушдан ясалган тақинчоқлар тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан умумий қиймати 420 миллион сўмлик, жами 2 кг. 770 гр. заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишган.

Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахс­лар вазни 65 гр.гача бўлган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини шахсий эҳтиёжлари учун мамлакатимизга божсиз олиб киришлари мумкин.

Муаллиф: Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати

6.12.2018 33 97 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства