samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Кубок самарқандликларда!

Чоп этиш

Ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоятимиз вакиллари билан бирга Андижон, Наманган, Хоразм вилоятларидан келган олтита жамоа иштирок этди. Бир ҳафта давом этган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, мезбон — Самарқанд ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси 15 очко билан биринчи ўринни қўлга киритди. 2-ўринни Андижон шаҳридаги ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси, 3-ўринни эса Асака туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси эгаллади.

Ғолиб ва совриндор жамоалар тегишли даражадаги диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Муаллиф: Салом ҲАКИМОВ

26.09.2018 125 75 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства