samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Колумб диёрига маҳсулот экспорти ошмоқда

Чоп этиш

Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятимиз ва АҚШ ўртасида товар айланмаси 1480,7 минг долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 2 бараварга ортди.

Вилоятимизда АҚШ капитали иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар сони ҳозирда 12 тани ташкил қилмоқда. Улар асосан фармацевтика, саноат, зираворлар, шина ва қурилиш материаллари, озиқ-овқат, чўян, пўлат ҳамда темир қотишмалари ишлаб чиқариш, турар ва нотурар жойлар қуриш йўналишларида фаолият юритмоқда.

Шаҳримиздаги "MAROKAND PENSYLVANIA TRADE" қўшма корхонаси жорий йил январь ойи­дан фаолият бошлади.

— Корхонамиз АҚШнинг "Poliflex.inc." компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган, — дейди қўшма корхона директори Шуҳрат Раҳматов. — Компаниянинг 500 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестицияси эвазига маъданли  сув ишлаб чиқариш линияси олиб келинди. Бу ускуналар ойига 1,5 миллион дона қадоқланган сув ишлаб чиқариш имконини беради. Ҳозир 8 нафар ишчи билан бир сменада иш ташкил этилган бўлса, келгусида маҳсулот турларини кўпайтириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали 20 та янги иш ўрни яратишни режалаштирганмиз.

Муаллиф: Ўктам ХУДОЙБЕРДИЕВ, Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).

16.05.2018 52 37 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства