samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Китоб ва тўгараклар

Чоп этиш

баркамол авлоднинг камолотида муҳим воситадир

Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида вилоят ахборот-ресурс маркази ва вилоят "Баркамол авлод" болалар маркази ҳамкорлигида китобхонлик ҳамда тўгараклар ярмаркаси бўлиб ўтди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, иқтидорлиларини рағбатлантириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда мактаб ўқувчилари, кутубхоналар раҳбарлари ҳамда вилоят "Баркамол авлод" болалар марказининг тўгарак раҳбарлари иштирок этди.

Ярмаркада вилоят АРМ томонидан Президент асарлари, болалар ки­тоб­лари, бадиий асарлардан иборат кўргазма ташкил этилди. Шунингдек, вилоят "Баркамол авлод" болалар марказининг тасвирий ва амалий санъат, тикувчилик, ёғоч ўймакорлиги каби ўнга яқин тўгараклари аъзолари томонидан яратилган маҳсулотлар ярмаркаси иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Тадбир доирасида ташкил қилинган маданий тадбирда сўзга чиққан вилоят АРМ директори Ю. Муҳаммадиев, вилоят "Баркамол авлод" болалар маркази директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Г. Суярова ва бошқалар китобнинг инсон маънавиятини мустаҳкамлашдаги, дунёқарашини кенгайтиришдаги, билимини оширишдаги афзаллигини, касб-ҳунарларнинг ҳаётда ҳалол меҳнат қилиш, бекаму кўст яшашда тутган ўрнини таъкидлашди. Китобхон ўқувчилар ўзлари ўқиган асарларнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида тенгдошларига сўзлаб беришди.

Бадиий асарлар асосида иқтидорли ўқувчилар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари ва китоб тақдимотлари ўқувчиларда кўпроқ китоб ўқишга бўлган қизиқишни янада оширди.

Муаллиф: А. ЗИЁДОВ

18.04.2018 157 29 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства