samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Касб маҳорати оширилди

Чоп этиш

ИИВ ЁХББ ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида бошланғич тайёргарликдан ўтган тингловчиларнинг битирув маросими ўтказилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда марказ бошлиғи Қ. Эргашев ва бошқалар битирувчиларни келгуси фаолиятларига омад тилаб, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини асрашдек шарафли вазифани аъло даражада бажаришларига ишонч билдиришди.

— Марказда нафақат соҳамизга оид билимларни оширдик, балки жисмоний ҳамда маънавий тайёргарликдан ҳам ўтдик, — дейди сафдор Зафар Болтаев. — Ўйлайманки, бу ерда ўрганганларимиз келгусида хизмат жойимизга борганда фуқароларимиз хавфсизлигини сақлашда асқотади.

Тадбирда ўқиш ва жамоат ишларида фаол иштирок этган бир гуруҳ сафдорларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

 

Муаллиф: Нодир ҚОДИРОВ

30.12.2018 128 104 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства