samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Касалликнинг олдини олайлик

Чоп этиш

Халқ орасида "сариқ касал", дея ном олган ўткир вирусли А гепатити шахсий гигиенага, тоза-озодаликка риоя қилмаслик, бемордан соғлом одамга юқиши оқибатида тарқаладиган хавфли хасталиклардан биридир.

Жигар инсон организмидаги энг муҳим вазифани бажарувчи аъзолардан биридир. Жигарда оқсиллар, витаминлар, углеводлар ҳосил бўлади.

Вирусли А гепатити касаллиги ана шу жигарни зарарлаши, баданнинг сарғайиши билан кечадиган, айрим ҳолларда ўлим билан тугалланадиган ўткир юқумли касаллик ҳисобланади.

Касалликнинг яширин даври 21-50 кунгача давом этиши нафақат бемор, балки унинг атрофидаги яқинлари, тенгдошлари учун ҳам хавфлидир. Негаки, беморнинг бу вақт мобайнида атрофдагилар билан мулоқотда бўлиши, бир идишда ёки умумий ошхоналарда овқатланиши, ҳавза ёки бассейнда чўмилиши касалликнинг соғ­лом одамга юқиши учун "фаол" ҳолатдир.

Хасталик, асосан, лоҳаслик, кўп ухлаш, иштаҳанинг бузилиши, қайт қилиш, инжиқлик каби белгилар билан намоён бўла бошлайди. У кўпроқ 3-16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда кузатилади.

Ўткир вирусли А гепатитининг олдини олиш учун доим қайнаган сув ичиш, шахсий гигиена талабларига риоя қилиш, овқатланиш олдидан, албатта, қўлни тозалаб ювиш, хасталикка қарши иммунитет ҳосил қилувчи махсус вакциналар қабул қилиш тавсия этилади.

Фарзандларимизни ўткир вирусли А гепатитидан муҳофаза қилиш, уларнинг соғлом ва баркамол вояга етишларини таъминлаш мақсадида бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қошида, шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 3-оилавий поликлиникада, шунингдек, республика "Тиббиёт дунёси" вакцина маркази кўчма эмлаш пункти орқали аҳоли, айниқса, 2-14 ёшдаги болалар ўткир вирусли гепатит Ага қарши эмланмоқда. Бундай саъй-ҳаракатимиз ўз самарасини бераётгани қувонарлидир.

Муаллиф: Ҳасан ҲАМДАМОВ, вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси бош шифокори ўринбосари, олий тоифали инфекционист. Шаҳло РУСТАМОВА, СамДТИ Юқумли касалликлар, эпидемиология ва дерматовенерология кафедраси ассистенти. Зокир БУЛАЕВ, шаҳар ДСЭНМ бош шифокори

25.04.2018 162 31 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства