samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Йўл қурган етар муродга

Чоп этиш

Шаҳримизда йўлларни таъмирлаш ва қуриш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилда 10 та кўчада таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида Ҳусайн Бойқаро, Акбар Отахўжаев, Орзу Маҳмудов, Яҳё Ғуломов, Уста Қули, Сайхун каби кўчалар янги қиёфа касб этди. Садриддин Айний кўчаси (Панжакент кўчасидан Зеҳний кўчасигача) Термиз ва Гагарин кўчаларида реконструкция тадбирлари олиб борилмоқда. Бундан таш­қари, умумий узунлиги қарийб 42 километрлик 50 та кўчада турли даражадаги таъмирлаш ишлари учун Республика йўл жамғармасидан қўшимча 5 миллиард сўм ажратилди. Режалаштирилган ишлар қисқа муддатларда якунига етказилиши кўзда тутилган.

—     Ташкилотимизнинг асосий вазифаси маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда автомобиль йўллари ҳолатини мониторинг қилиш, йўлларга лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаб, режага қўшиш ва қурилаётган йўлларга буюртма беришдан иборат, — дейди «Самарқанд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси бўлими бошлиғи Шуҳрат Шакаров. — Ўзбекистон Республикаси йўл жамғармасидан Рўдакий кўчасида таъмирлаш ишларини амалга оширишга 7 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди. Тез орада кўчанинг трамвай депосидан Даҳбед кўчасигача бўлган 2,7 километрлик қисми таъмирланиб, фойдаланишга топширилади. Таъмирлаш ишларини тезлаштириш мақсадида қурилиш-бунёдкорлик ишларига 8 та йўл қурилиши ташкилоти жалб этилган. Шу ойда Университет хиёбони ва Садриддин Айний кўчаларини боғловчи Г-34 йўлига асфальт ётқизиш якунланади. Ҳозирда 912 метрлик йўлнинг 350 метрида асфальт ётқизилди.

Муаллиф: Ринат АБДУЛЬМАНОВ, Алишер ИСРОИЛОВ (фото)

18.10.2017 417 85 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства