samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Иқтисодий кўрсаткичлар ошмоқда

Чоп этиш

Бугунги кунда мамлакат миқёсида саноат корхоналарида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини техник ва технологик жиҳатдан янгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Натижада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жадал ривожланмоқда. 2018 йилнинг январь — ноябрь ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмига эътибор қаратадиган бўлсак 4 817,5 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 106,9 фоизни кўрсатмоқда.

Жумладан, ҳудудий саноат маҳсулотлари 1 491,7 млрд. сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 101,9 фоизни ташкил қилди.

Жорий йилнинг январь — ноябрь ойларида қурилиш ишлари 778,0 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,0 фоизга ошди.

Чакана савдо айланмаси эса 2018 йилнинг январь — ноябрь ойларида  2 504,8 млрд. cўм бўлиб, 101,6 фоизни ташкил қилди.

Жорий йилнинг 11 ойида шаҳримиздаги хизматлар кўрсатувчи субъектлар томонидан  5 077,2 млрд. сўмлик хизмат кўрсатилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 фоизга ўсган.

 

Муаллиф: Шаҳар статистика бўлими

30.12.2018 122 104 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства