samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Инновацион изланишлар

Чоп этиш

амалиётда мустаҳкамланмоқда

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг қишлоқ хўжалигида менежмент факультети қошида "Management — Innovation — Development" (MIND) қўшма халқаро лойиҳаси асосида ўқув маркази ташкил этилди.

Мазкур ўқув марказида талабалар ҳар ойда бошқарув, инновация ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича машғулотларда қатнашмоқда. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад ҳамкор олий ўқув юртларининг "Ёш тадбиркор" инновацион марказлари билан ўзаро фикр алмашиш, миллий ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ёш тадбиркорлар билим ва тажрибасини оширишга қаратилган.

Ўтган давр мобайнида марказ жамоаси қатор ютуқларга эришди. Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Европанинг ҳамкор университетлари билан ўтказилган тадбирда институтимиз талабаси Аҳмаджон Нуруллаев инновацион лойиҳаси билан хорижликлар эътирофига сазовор бўлди ва халқаро сертификатга эга бўлди. У европалик инвесторлар иштирокида Мексикада ўтказиладиган учрашувда ўз лойиҳасини намойиш этади.

Айни пайтда институтнинг фаол ва ташаббускор талабалари ўқув курсининг белгиланган режа дастурига мувофиқ, машғулотларни давом эттиришмоқда. Ўқув марказидаги навбатдаги машғулотлари менежмент йўналишида ташкил этилди. Унда қишлоқ хўжалигида менежмент, ветеринария, зоотехния ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультетларининг иқтидорли талабалари иштирок этди. Эътиборли томони шундаки, мазкур ўқув курси давомида иштирокчилар фақатгина назария билан чекланмай, бевосита корхона-ташкилотларда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, бошқарув тизими билан танишиш имконига эга бўлишди. Ана шундай ўқув Самар­қанд автомобиль заводида ташкил этилди. Танишув жараёнида талабалар завод ишчи-ходимлари учун яратилган шароитлар, ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёни, техника хавфсизлиги қоидалари билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан атрофлича жавоб олишди.

Ўқув курси давомида талабалар олган билим ва кўникмаларини синовдан ўтказиб, бир қанча лойиҳа ва таклифларини билдиришди. Курс якунида иштирокчиларга тегишли сертификатлар топширилди.

Муаллиф: Жаҳонгир РАҲМАТОВ, институт талабаси

11.04.2018 175 27 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства