samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМИ

Чоп этиш

унинг билим ва салоҳияти юқори бўлиши зарур

Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқитувчи ва мураббийларнинг зиммасидаги вазифаларни тўлақонли бажаришларини таъминлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, яқинда Ўзбекис­тон Республикаси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари, амалиёт ва муаммолар" мавзуида конференция бўлиб ўтганди. Мазкур анжуманда иштирок этган ИИВнинг Самарқанд академик лицейи директори А. Усманов конференцияда билдирилган таклиф ва тавсияларни ҳаётга татбиқ этиш, академик лицей ўқитувчиларининг масъулиятини ошириш ҳақида сўз юритди.

Таъкидландики, Президентимиз ташаббуси билан ички ишлар органларини ҳар томонлама салоҳиятли кадр­лар билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар соҳа ривожига хизмат қилмоқда. Жумладан, ёшларни ички ишлар органларига тайёрлаш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиб, жойларда ички ишлар академик лицейлари ташкил этилгани ҳам эътиборга молик. Айни пайтда ИИВнинг Самарқанд академик лицейида таълим-тарбия олаётган бўлғуси ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат вазифасига масъулият билан ёндашиши, юксак билим ва салоҳиятга эга бўлиши долзарб аҳамият касб этади. Бу, ўз навбатида, уларга сабоқ бераётган малакали ўқитувчиларнинг сид­қидилдан меҳнат қилишларига ҳам боғлиқ.

Шу боис, академик лицейимизнинг "Махсус фанлар" ва "Умум касбий фанлар" кафедраларига ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар хизмат қилиб, намуна кўрсатган истеъфодаги ходимлар жалб қилинган. Уларнинг йиллар давомида шаклланган малака ва тажрибаси, билими бўлғуси ички ишлар органлари ходимлари — ўқувчиларимизнинг ўз соҳасини пухта ўзлаштиришига ёрдам бермоқда.

Тадбирда ўқувчиларнинг онгу тафаккурини ёт ғоялардан муҳофаза қилиш, дунёқарашини кенгайтириш, мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, она Ватанимизга садоқатли кадр­лар қилиб тарбиялаш бўйича тавсиялар берилди.

Муаллиф: Олимжон МЎМИНОВ, академик лицей ўқитувчиси

10.10.2018 54 79 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства