samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ИЖОДКОР ПЕДАГОГЛАР ҒОЛИБ

Чоп этиш

37-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг инглиз тили ўқитувчилари ўртасида "Энг яхши лойиҳа тақдимоти" кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ўқитувчиларнинг фан бўйича билимларини синовдан ўтказиш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, чет тилларни ўқитиш бўйича энг илғор ло­йиҳаларни аниқлаб, уларни оммалаштириш мақсадида ушбу кўрик-танлов ташкил этилди. Унда шаҳардаги 22 та умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари иштирок этди.

Кўрик-танловда ўқитувчиларнинг билими, тажрибаси, замонавий педагогик технологиялардан унумли фойдалана олиш қобилияти, шунингдек, ижодий ёндашув орқали дарсда самарадорликка эришиш даражаси ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра, 9-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Умида Шоҳмардонова, 30-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилдора Қосимова, 36-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мўътабар Олимова, 37-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Фарангиз Хўжаева, 73-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мафтуна Ахтамова "Энг яхши лойиҳа тақдимоти" кўрик-танловида ғолиб бўлишди.

Муаллиф: Саодат САТТОРОВА, вилоят халқ таълими бошқармаси методик хизмат бўлими методисти

12.11.2018 91 88 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства