samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Замонавий шароит сифатли хизмат омили

Чоп этиш

3-туғуруқ мажмуасининг гинекология бўлими қайта реконструкция қилиниб, замон талабларига мос шароит яратилди.

Бу оналар саломатлигини мустаҳкамлашга, соғлом авлоднинг дунёга келишига хизмат қилмоқда.

 — Туғуруқ мажмуамизда Самарқанд давлат тиббиёт институти педиатрия факультетининг акушерлик ва гинекология кафедраси фаолият юритади, — дейди бош шифокор Лола Ҳамроева. — Шунингдек, тўққиз йилдан буён ЮНИСЕФ томонидан ташкил қилинган ўқув маркази ишламоқда. Бу ўқув маркази мажмуада кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошишини таъминламоқда. Бундан ташқари, мажмуада "Намунали оналар мактаби"ни ташкил қилганмиз. Унинг самарали фаолияти ҳам республика миқёсида намуна сифатида қайд этилди. Гинекология бўлими жойлашган бинода амалга оширилган реконструкция ишлари фаолиятимизда янги босқични бошлаб берди. Айни пайтда мажмуада меҳнат қилаётган 23 нафар шифокор, элликка яқин ўрта бўғин ходимлари ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликка жавобан ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида ёндашишмоқда. Ўтган йили минг тупга яқин турли манзарали дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилди. Бугун муассаса ҳовлисига кирган кишининг ободликдан баҳри-дили яйрайди. Бу туғуруқ ва бошқа хасталиклар билан келган оналарга ҳам ўзгача кўтаринки руҳ бағишлайди. Ҳомиладорлар эсон-омон фарзандини бағрига олмоқда, беморлар хас­таликдан фориғ бўлишмоқда.

Туғуруқ мажмуаси халқаро молия муассасалари кўмагида "Саломатлик — 2" дастури асосида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Бу муассасада замон талабларига мос тиббий хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.

Муаллиф: Тоҳир НОРҚУЛОВ Муаллиф олган суратлар.

7.04.2018 172 26 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства