samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Жарроҳликда инновацион Технологиялар

Чоп этиш

Жанубий Кореянинг Yonsei университети Severans клиникаси жарроҳлик департаменти профессори Ву Жёнг Ли иштирокида семинар.

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 2-клиникасига Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг "Самарқанд вилоятида эхинококкозни ўрганиш" илмий лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида Жанубий Кореянинг Yonsei университети Severans клиникаси жарроҳлик департаменти профессори Ву Жёнг Ли ташриф буюрди.

Ташриф доирасида "Жарроҳлик ва болалар жарроҳлигида инновацион технологиялар" мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. Унда клиника жарроҳлари, СамДТИ болалар жарроҳлиги, факультет жарроҳлиги, онкология кафедраси ходимлари, малака ошираётган шифокорлар иштирок этишди.

Семинарда профессор Ву Жёнг Ли ва ассистент Э. Дониёровнинг соҳага доир маърузалари тингланди. Шунингдек, жанубий кореялик профессор клиника ҳамширалари учун эндожарроҳлик амалиётлар учун асбоблардан фойдаланиш ва уларни зарарсизлантириш бўйича семинар-тренинг ўтказди.

Тадбир доирасида Ву Жёнг Ли билан ҳамкорликда кичик инвазив эндожарроҳлик амалиётлари бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилди.

Муаллиф: Ж. ШАМСИЕВ, СамДТИ 2-клиникаси бош врачи, профессор

27.06.2018 89 49 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства