samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ БЎЛАМАН

Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси ИИБ қошидаги Самар¬қанд академик лицейининг биринчи босқич ўқувчиси Иброҳим Маматқулов шарқ яккакураши ҳисобланган спортнинг муайтай тури билан бир неча йилдан буён шуғулланиб келади.

Унинг қизиқиши ва истеъдодига ота-онаси ҳам, мураббийлари ҳам бефарқ бўлишмади. Натижалар ҳам шунга яраша бўлди. У бирин-кетин турли мусобақаларда қатнашиб, ғолиблик шоҳсупаларини забт эта бошлади. Қисқа вақтнинг ичида 5 карра Республика чемпиони бўлди.  

Жорий йилнинг 2-8 август кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган муайтай бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашиб, бронза медалини қўлга киритди. Шу билан чегараланиб қолмасдан, мураббийлари ёрдамида нав­батдаги мусобақаларга пухта тайёргарлик кўра бошлади.

Шу йилнинг 20-23 ноябрь кунлари 22 та вазн тоифаси бўйича  пойтахтимиз мезбонлик қилган Ўзбекистон чемпионатида 1999 ва 2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида кечган жангларда 51 кг. вазн тоифасида 2-ўринни қўлга киритди.

 — Олдимга қўйган мақсадларимдан бири жаҳон чемпиони бўлиб, ота-онамнинг, устозларимнинг меҳнати ва ишончини яна бир бор оқлаш, – дейди И. Маматқулов.  — Келажакда профессионал спортчи сифатида мамлакатимизда спортнинг янада ривожланишига ўз ҳиссамни қўшаман. 

Муаллиф: Бобур ДЎCБЕКОВ, гуруҳ раҳбари

6.12.2018 40 97 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства