samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Етти хазинанинг бири

Чоп этиш

тадбиркор ундан оқилона фойдаланмоқда

Кимёгарлар қўрғонида жойлашган "Дарғом парранда файз" масъулияти чекланган жамияти наслчилик ва гўшт ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Айни пайтда хўжаликда бир ойда 250-300 минг дона бройлер турдаги жўжа етиштирилмоқда.

— Корхонамиз 2014 йилдан буён фаолият юритади, — дейди корхона раҳбари Феруз Раҳматов. — Дастлабки йилда Венгриядан 6000 дона "Ross 308" наслли жўжа олиб келинган эди. Бугунги кунда хориждан келтирилаётган наслли жўжа сони 30 минг донага етди. Корхонамиздан чиқарилаётган бройлер жўжаларнинг 200 минг донадан ошиғи ўзимизнинг хўжаликда етиштирилмоқда. Ойига ўртача 200 тонна парранда гўшти тайёрланмоқда. Ўз эҳтиёжимиздан ортган жўжаларни имтиёзли кредит асосида аҳолига сотяпмиз. Энг муҳими, аҳолига жўжалар турли юқумли касалликларга қарши эмланган ҳолда етказилмоқда.

Корхонада паррандачилик хўжаликлари учун зарур бўлган озуқа ем тайёрлаш цехи ҳам ташкил этилган. Тайёрланаётган озуқабоп маҳсулотлар аҳолига ҳам корхонанинг махсус савдо дўкони орқали сотилмоқда.

— Парранда гўшти ва тухумининг сифати унинг озуқасига боғлиқ, — дейди Ф. Раҳматов. — Айни пайтда корхонамизда тайёрланаётган озуқа емнинг асосий қисми маҳаллий хом­ ашёдан тайёрланади. Фақатгина соя шроти хориждан келтирилади. Соя шроти бройлер жўжани боқишда муҳим аҳамият касб этади. Унинг озуқасининг 30-35 фоизини соя шроти ташкил этади. Она товуқларни боқишда 15-25 фоиз озуқада соя шротидан фойдаланилади. Айни пайтда мамлакатимизда ҳам соя етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соя шроти юртимизда ишлаб чиқарилса, фаолиятимиз самарадорлиги янада ортади.

Бугунги кунда 100 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонада етиштирилган парранда гўштини харидорларга сифатли қилиб етказиш мақсадида 500 тонналик музлаткич ташкил қилинган.  Корхона маҳсулотлари республикамиз бўйлаб тарқатилмоқда. Йиллик товар айланмаси 5 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этаётган корхонада фаолиятни янада ривожлантириш мақсадида Голландиядан "Kobb" наслли жўжалардан олиб келиб, кўпайтиришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Муаллиф: Алишер ИСРОИЛОВ

2.06.2018 206 42 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства