samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ЕНГИЛ АТЛЕТИКА

Чоп этиш

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан енгил атлетика бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Факультетлараро ўтказилган ушбу мусобақада институтнинг 420 нафар талабаси ўзаро баҳслашди. Қизлар 500 метрга, йигитлар эса 1000 метрга югуриб, ўз қобилиятларини намоён этишди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Қурилишни бошқариш факультети жамоаси биринчи, Архитектура факультети жамоаси иккинчи ва Қурилиш факультети жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоалар ҳамда мусобақада фаол иштирок этган йигит-қизлар инс­титут маъмуриятининг эсдалик сов­ғалари билан тақдирланишди.

Муаллиф: Мирзоулуғбек ЮСУПОВ

19.02.2018 179 13 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства