samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Диққат, "Тоза ҳаво" тадбири

Чоп этиш

Биринчи босқич ниҳоясига етмоқда

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда ҳар йили мамлакатимизда "Тоза ҳаво" тадбири ўтказиб келмоқда.

Инсон саломатлиги учун энг зарур бўлган ҳаво мусаффолигини сақлашга қаратилган бу тадбир йилига икки босқичда — 10 апрелдан 10 майгача ва 10 августдан 10 сентябргача ўтказилиши белгилаб қўйилган. Айни пайтда тадбирнинг дастлабки босқичи ниҳоясига етмоқда.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тегишли ҳамкор ташкилотлар — вилоят ички ишлар бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими, вилоят давлат санитария эпидемиология назорати маркази билан биргаликда тадбирни тўлақонли ташкил этиш, уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан амалий чоралар белгилади.

Тадбир доирасида йўллардаги мавжуд ҳамда ҳаракатдаги постлар, автотранспорт корхоналари, транспорт воситаларини таъмирлаш устахоналарига кириш ва чиқиш жойларида атмосферага автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли газ миқдорини назорат қилиш йўлга қўйилди.

Тадбир давомида кўплаб транспорт воситаларида атмосферага заҳарли газ чиқариш миқдори юқорилиги аниқланиб, транспорт воситаларидаги бу камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Жойларда ўтказилган тадбирларга ҳамкор ташкилотлар вакиллари  ҳам кенг жалб этилди. Тез орада тадбир ниҳоясига етказилиб, унинг натижалари сарҳисоб қилинади ва аниқланган камчилик ва нуқсонларни биргаликда ҳал этиш чоралари кўрилади.

Муаллиф: Б. ХУДОЙҚУЛОВ, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат катта инспектори

5.05.2018 155 34 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства