samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Дилларда байрам шукуҳи

Чоп этиш

Янги йил байрамига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлар режасига мувофиқ, вилоят мусиқали драма театри қаршисида 26 метрлик байрам арчаси ўрнатилди.

Айни пайтда арча турли ўйинчоқлар, ранг-баранг чироқлар билан безатилаётир. Турли кўнгил­очар тадбирлар, эртак-спектакллар ҳамда концерт дастурлари ўтказиш учун саҳна ҳозирланди. Бу ерда ташкил этилган янги йил савдо ярмаркаси ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари билан гавжум.

Дарҳақиқат, Хишрав, Кимё­гарлар, Фарҳод шаҳарчалари, Сартепа маскани ва Темирйўл вокзалида ҳам байрам арчалари ўрнатилиб, янги йил савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Ҳудудларда ўрнатилган арчалар олдидаги саҳналарда самарқандлик таниқли ва умидли ёш хонандалар ижросида концерт дастурлари, вилоят мусиқали драма ва қўғирчоқ театрлари ижодий жамоаларининг эртак-спектакллари, театрлаштирилган томошалари, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ижодий жамоалари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг иқтидорли ўқувчиларининг ашула ва рақслари намойиш этилади.

Янги йил байрами муносабати билан шаҳримизнинг асосий кўча ва хиёбонларини кечки иллюминация чироқлари билан безашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, ҳар бир муассаса ва ташкилотлар томонидан байрамга алоҳида тайёргарлик кўрилаётир. Бинолар қаршисида арчалар ўрнатилиб, дид билан безатилган, турфа рангдаги чироқлар ўрнатилган, дераза ойналарида Қорбобо, Қорқиз ва бошқа эртак қаҳрамонларининг расмлари акс этган. Байрам арафасида шаҳримизда "Энг чиройли безатилган арча", "Энг чиройли бино", "Энг намунали кўча" номинациялари бўйича танлов эълон қилиниб, ғолиблар муносиб тақдирланишини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Муаллиф: Абдуҳошим ЗИЁДОВ, "Samarqand" мухбири

19.12.2018 98 101 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства