samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Дзюдочиларимиз биринчи

Чоп этиш

Cпорт якка кураши бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида дзюдо бўйича "Олимпия келажаги" жамоавий мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва мезбон — самар­қандлик 23 ёшгача бўлган ёшлар турли  вазн тоифасида беллашишди.

Мусобақа якунига кўра, самарқандлик ёш полвонлар жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўрин Тошкент шаҳри ва Жиззах вилояти ёшларига насиб этди. Ғолиб бўлган жамоа ёшлари Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақаларда иштирок этади.

— Бу каби мусобақаларда полвонлар тобланади ва ўз маҳоратини ошириб боради, — дейди Паралимпия чемпиони Ўткир Негматов, — Мусобақани томоша қилиб, вилоятимиз дзюдочиларининг маҳорати ошганига гувоҳ бўлдим. Насиб этса, улар орасидан ҳам олимпия чемпионлари чиқади.

Муаллиф: Ҳусан ЭЛТОЕВ

16.05.2018 87 37 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства