samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Давлат ва миллат рамзи

Чоп этиш

Конституция ҳар бир мустақил давлатнинг дунё тан олган рамзи ва ушбу мамлакатда яшайдиган турли миллат ҳамда элат вакиллари қатъий амал қилган ҳолда қонуний йўл-йўриқларни амалга оширишдаги асосий ҳужжат ҳисобланади.

Бугунги кунда дунёдаги 250 га яқин давлатларнинг ярмидан кўпи ўзининг Асосий Қонунига эга эмас. Бунинг сабаби, мустамлакачилик ҳамда бугунги кунда ҳам унинг асоратлари давом этаётганлиги билан боғлиқдир. Шукурки, мамлакатимиз мустақилликка эришган йилдан бир йил  ўтиб, бундан 26 йил муқаддам ўз Конституциямизни қабул қилдик.

Конституция ҳар бир мамлакатда барча қонунларнинг етакчиси сифатида тан олиниб, унда мамлакат, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг фаолияти, ҳуқуқ ва бурчларини ўзида мужассам этган ва унинг ижроси ҳамма учун мажбурий ҳисобланган олий ҳужжатдир. Мамлакатимиз Конституциясини яратишда етакчи олим-ҳуқуқшуносларимиз катта изланишлар олиб бордилар. Конституциямизнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда маҳаллий ва миллий талаб ҳамда қоидалар қонуний асосда ифодаланган. Шунинг учун ҳам бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси дунёдаги энг мукаммал Бош қонунлардан бири сифатида тан олинган. Зеро, унинг яратилиш жараёнида дунёдаги етакчи мамлакатлар тажрибаси чуқур ўрганилган ва шу асосда мукаммаллик сари дадил қадам қўйилган.

Айни пайтда мамлакатимизда эришилаётган барча ютуқларимизнинг асоси, фаровон ҳаётимиз, осийишта турмушимиз гарови Конституциямиз ҳисобланади.

Муаллиф: Ёлқин ОҚБЎТАЕВ, ЎзМТДП вилоят кенгаши матбуот котиби

8.12.2018 98 98 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства