samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВ

Чоп этиш

Вилояти божхона бошқармасида "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси доирасида "Ёшлар ва қонун" тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Т.Эшмонов бош­қарманинг бошланғич ёшлар ташкилоти етакчилари ва аъзолари билан учрашди.

Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ахлимирзаев ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга оширилиши замирида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор ва шижоатли ёш авлодни вояга етказиш каби эзгу мақсадлар мужассамлиги тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтди.

Сўзга чиққан вилоят Кенгаши депутати Т.Эшмонов мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга эканлигини алоҳида таъкидлади. У Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва кўплаб қонунларда ўз ифодасини топган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 14 сентябрда имзоланган "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги қонун мазкур йўналишдаги ишларни янги бос­қичга кўтаргани эътироф этилди. Ушбу ҳужжат ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фаоллигини ошириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтиришга хизмат қилаётгани ҳаётий мисоллар ёрдамида ёшларга тушунтирилди.

Ҳозирда вилоят божхона бошқармасининг бошланғич ёшлар ташкилотида 65 нафар 30 ёшгача бўлган ёш ходимлар аъзо сифатида рўйхатдан ўтган. Ташкилот етакчиси ва 4 та йўналиш бўйича сардорлар сайланган. Бошқармада бошланғич ташкилот фаолият олиб бориши учун алоҳида хона ажратилган. Жорий йил бошидан буён бошланғич ташкилот томонидан 18 маротаба маънавий-маърифий тадбирлар, 7 маротаба спорт мусобақалари, 14 маротаба талаба-ёшлар билан профилактик тадбирлар ўтказилганлиги алоҳида тилга олинди.

Ёш божхоначилар билан кечган қизғин мулоқотда депутат ва мутахассислар саволларга жавоб қайтаришди.

 

Муаллиф: Вилоят божхона бош­қармаси ахборот хизмати

3.11.2018 130 86 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства