samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Вилоятимиз спортчилари Осиё ўйинларида

Чоп этиш

Айни кунларда қитъамиз спорт ихлосмандларининг диққат-эътибори Индонезиянинг Жакарта шаҳрига қаратилган.

Жорий йилнинг 18 августидан 2 сентябрига қадар мазкур шаҳар XVIII ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ушбу нуфузли мусобақада 232 нафар маҳоратли спортчидан иборат мамлакатимиз терма жамоаси ҳам иштирок этади. Эътиборли томони шундаки, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Жакартага йўл олган спортчилар сафида 25 нафар самарқандлик спортчи ҳам бор.

— Вилоятимиз спортчилари бокс, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, академик эшкак эшиш, дзюдо, кураш, юнон-рум кураши, самбо, енгил атлетика, пенчак силат, спорт гимнастикаси ва бадиий гимнастика бўйича баҳсларда иштирок этишади, — дейди вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ш. Рўзиев. — Шунингдек, мамлакатимиз бош жамоаси билан уч нафар мураббий — Елена Асланова (бадиий гимнастика), Дмитрий Шугуров (академик эшкак эшиш) ва Ризомат Солиев (кураш)лар ҳам Осиё ўйинларига йўл олган.

Шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказиладиган III ёзги Олимпия ўйинларида ҳам вилоятимиз вакиллари иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги "Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида спортчиларимизнинг халқаро майдондаги муваффақиятлари салмоғи ортмоқда. Вилоятимизнинг 4 нафар спортчиси ўсмирлар ўртасидаги нуфузли мусобақада иштирок этиш учун лицензияни қўлга киритиб буни яна бир бор исботлашди. Ҳар иккала мусобақадаги вакилларимизнинг муносиб иштироки ислоҳотларнинг ёрқин ифодаси бўлади.

Муаллиф: Алишер ИСРОИЛОВ

22.08.2018 165 64 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства