samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Вебстерда ўқимоқчиман

Чоп этиш

Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби олий таълим тизимида ҳам халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, мен таълим олаётган Самарқанд давлат чет тиллар институтида ҳам дунёнинг кўплаб нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатилган. Яқинда Америка Қўшма Штатларининг Вебстер университети билан ҳам шундай ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Вебстер университети вице-президенти Петер Маҳер бошчилигидаги делегациянинг институтимизга ташрифи давомида иккала олий ўқув юрти ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган эди.

Энди икки олий таълим муассасалари ўртасида келгусида ҳамкорликда онлайн видеоконференциялар ва онлайн ўқув курслари ташкил этилади. Вебстер университетида самарқандлик инглиз тили ўқитувчилари учун малака ошириш курсларини очиш, америкалик талабалар учун эса  СамДЧТИда қисқа муддатли "Ўзбек тили ва маданияти" ёзги ўқув курслари ўтказилади. Шунингдек, келгусида СамДЧТИ­да  Вебс­тер университети филиалини очиш режалаштирилган.

Институт раҳбариятининг маълумотига кўра, келгуси ўқув йилидан бошлаб, магистратура мутахассислиги бўйича 50 нафар талаба қабул қилиниши кўзда тутилган. Ушбу нуфузли университетнинг магистратура бос­қичи очилганлиги инс­титутимиз талабаларини қувонтиргани шубҳасиз. Шу ўринда мен ҳам Вебстер университети магистратурасида ўқиш­ни ўз олдимга мақсад қилдим.

 

Муаллиф: Гулмира ЖЎРАБОЕВА, талаба

12.11.2018 111 89 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства