samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Вакцинация

Чоп этиш

у полиомиелитнинг ягона профилактикаси

Мамлакатимизда полиомиелит касаллигига қарши ёш болаларни эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу касаллик болалар ўртасида учрайдиган ўткир юқумли хасталиклардан бири. У марказий асаб тизимини шикастлаши оқибатида бола организмида фалажланиш, ичак, томоқ, бурун шиллиқ пардаларининг яллиғланиши билан ўзини намоён этади. Вақтида даволаш чоралари кўрилмаса, бу юқумли касаллик оқибатида ногиронликни орттириб олиш мумкин.

Одатда касаллик 10 ёшгача бўлган болалар орасида кузатилади. Бироқ туғилгандан то тўрт ёшгача бўлган болалар ўртасида бу касаллик, айниқса, кўп учрайди. Касалликнинг олдини олиш учун болаларни белгиланган муддатларда эмлаш талаб этилади. Айни пайт­да Ўзбекистонда эмлаш учун бивалент полиомиелит вакцинаси қўлланилмоқда. Мамлакатимизда ўтказилаётган эмлаш дастурига асосан дастлабки эмлаш боланинг икки ойлигида, иккинчи эмлаш уч ойлигида, учинчи эмлаш тўрт ойлигида, тўртинчи эмлаш ўн олти ойлигида ўтказилади. Охирги бешинчи эмлаш эса бола етти ёшга тўлганидан сўнг ўтказилиши белгиланган.

Айни пайт­да қўлланилаётган инактивланган полиомиелит вакцинаси боланинг сон соҳасига — мушак орасига 0,5 мл. инъекция усулида юборилади. Бу вакцина орал полиомиелит вакцинага қўшимча бўлиб, бола организмини уч тип вируслардан тўлиқ ҳимоя қилади. Келажак авлод саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган эмлаш чораларига, аввало, ҳар бир ота-она масъул эканлигини унутмаслиги лозим. Айни пайтда болаларни полиомиелитга қарши эмлаш тадбирлари барча поликлиникаларда қизғин олиб борилмоқда.

Муаллиф: Нилуфар КАРИМОВА, шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази врачи

12.05.2018 203 36 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства