samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Вакилларимиз ғолиблар сафида

Чоп этиш

Жиззаx шаҳрида мамлакатимиз ўрта маxсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод — 2017» спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада вилоятимизнинг 64 нафар вакили спортнинг 15 та тури бўйича муносиб иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, спортчи ёшлар Самарқанд олимпия захиралари коллежи, СамДУ қошидаги 2-академик лицей, Самар­қанд педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежи спорт залларида тажрибали мураббийлар бошчилигида баҳсларга тайёргарлик кўришди.

Спорт ва дўстлик байрами — «Баркамол авлод — 2017» беллашувларида вакилларимиз дастлабки турларданоқ медаллар шодасини қўлга кирита бошлади. Жумладан, Самарқанд енгил саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Александр Степанов 110 метр масофага тўсиқлар оша югуришда, Самарқанд олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Нуринисо Усмонова бадиий гимнастика бўйича шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади. 81 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчимиз, Каттақўрғон шаҳар педогогика коллежи ўқувчиси Олимжон Тошниёзов ҳам барча рақибларини енгиб, мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди. 

— Олдимга юксак мақсадлар қўйиб, «Баркамол авлод — 2017» спорт мусобақасида олтин медални қўлга киритишни ният қилгандим, — дейди Нуринисо Усмонова. — Орзуим ушалди, чемпион бўлдим. Ўзимга бўлган ишонч янада ортди. Келгусида бундан-да юқори натижаларга эришиб, халқаро ареналарда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиламан.

Вакилларимиз мусобақанинг қўл тўпи, бадиий гимнастика, шахмат, оғир атлетика, енгил атлетика, бокс, дзюдо, таэквондо, юнон-рум кураши, сузиш, теннис бўйича беллашувларда 8 та олтин, 9 та кумуш ҳамда 14 та бронза медалларини қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида учинчи поғонадан жой олган вилоятимиз жамоасига Президент совғаси — «Damas» автомобили топширилди.

Самарқанд темирйўл вокзалида спортчиларимиз тантанали равишда кутиб олинди.

Муаллиф: Абдуҳошим ЗИЁДОВ, «Samarqand» мухбири, Бахтиёр МУСТАНОВ (фото)

2.06.2017 656 44 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства