samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Бўстонсарой кўчасида йўл ўтказгич ва кўприк бунёд этилади

Чоп этиш

Бугун шаҳримиз кўчаларида автомашиналарнинг серқатновлиги кўпчиликка ноқулайлик туғдираётгани табиий ҳол.

Айниқса, тиғиз пайтда бирор-бир манзилга боришни режалаштирсангиз, албатта, бироз олдин ҳаракат қилганингиз маъқул.

Айни пайтда Бўстонсарой кўчаси бўйидаги уйларда бошланган бузилишлар мазкур кўчани кенгайтириш, Сиёб ариғи устидан ўтган қисмида кўприк қуриш, Рудакий кўчаси билан кесишган чорраҳада йўл ўтказгич барпо этиш режалаштирилган. Мазкур лойиҳа Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

— Бўстонсарой кўчасида айни вақтда 30 та уй бузилмоқда, — дейди шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бобир Элмуродов. — Яна бир неча бинолар бузилиши режалаштирилмоқда. Автомобиль йўли саккиз қаторли бўлади. Пиёдалар йўлаги, ариқ ва яшил майдонлар билан кўчанинг эни 43 метрга етади. Уй эгалари билан тегишли шартнома тузилган бўлиб, уларга уйнинг ҳажмига қараб маблағ тўлаб берилган. Хонадон эгалари айни вақтда уйлардаги қурилиш молларини олиб кетишмоқда.

Муаллиф: Б. МУСТАНОВ

6.10.2018 59 78 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства