samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Бўлғуси ҳарбий учувчилар ғолиб

Чоп этиш

Самарқанд олий ҳарбий қўмондонлик-муҳандислик билим юртида олий ҳарбий билим юртлари жамоалари ўртасида инглиз тилидан фан олимпиадаси бўлиб ўтди.

Олимпиадада Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультети, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти ҳамда Самарқанд олий ҳарбий қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг 4 нафар курсантларидан иборат жамоалари билим ва саводхонлигини синовдан ўтказишди.

Курсантлар, дастлаб, тест шаклида, сўнг аудио ёзувли саволларни тинглаб жавоб ёзиш ҳамда инглиз тилида тақдимот ўтказиш орқали олий ҳарбий билим юртида эгаллаётган билимларини намоён этишди.

— 4 декабрдан 5 январга қадар республикамиздаги барча олий ҳарбий билим юртларида ҳарбий-касбий тайёргарлик, ҳарбий тарих, инглиз тили, информатика ҳамда математика фанларидан олимпиадалар ўтказилмоқда, — дейди Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Тинчлик йўлида ҳамкорлик маркази бўлим бошлиғи, подполковник Умид Аҳмедов. — Бу каби олимпиадалар кур­сант­ларимизнинг эгаллаётган билимларини ошириш ва синовдан ўтказиш, касбий салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Олимпиада якунида Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти курсант­лари биринчи, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси тингловчилари иккинчи ва Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультети курсантлари учинчи ўринни эгаллашди.

Муаллиф: А. АБДУВАЛИЕВ

18.12.2017 268 101 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства