samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Бошланғич партия ташкилотлари

Чоп этиш

ҳар жабҳада фаол бўлиши керак

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси қошидаги Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси бошланғич партия ташкилоти (БПТ) томонидан "Партия мақсад ва вазифаларини амалга оширишда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда бошланғич партия ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти" мавзусида сиёсий ўқув ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси бошланғич партия ташкилоти раҳбарлари ва етакчилари, партия фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Сиёсий ўқувда партиянинг уставида белгилаб қўйилган асосий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда БПТларнинг ўрни, роли ва вазифалари тўғрисида, партия лойи­ҳалари доирасида олиб бориладиган ўрганишларда БПТ аъзоларининг фаол иштирок этиши, сиёсий вазиятга холисона баҳо берадиган, аҳолини қийнаб келаётган, тараққиётга тўғаноқ бўлаётган муаммоларни бартараф этишга астойдил киришадиган партия қуйи тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтилди. 

Тадбирда сиёсий партияларнинг аҳоли билан очиқ мулоқоти, тарғибот-ташвиқот ишлари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни қай даражада йўлга қўйганлиги, партия электоратини ташвишга солаётган муаммоларнинг ечимини топишга қаратилган амалий чора-тадбирлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Муаллиф: Инобат ҲАСАНОВА, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати

16.05.2018 41 37 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства