samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Болаларнинг бўш вақти — душманларнинг иш вақти

Чоп этиш

Қишки таътил кунлари шаҳар "Баркамол авлод" болалар марказида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтиши учун қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Унга кўра "Қувончимсан, мақсадимсан қишки таътилим!" шиори остида китобхонлик тарғиботи, маънавий-маърифий йўналишлардаги тадбирлар ҳамда турли учрашувлар, спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ҳар куни ушбу масканда болалар учун ватанпарварлик, одоб ва ахлоқ, Ватан тақдири билан яшашга ундовчи турли кинофильмлар ҳам намойиш этилмоқда.

— Марказимизда бугунги кунда 1500 дан ортиқ ўқувчи 34 та тўгаракка жалб қилинган, — дейди шаҳар "Баркамол авлод" болалар маркази директори Наргиза Қобилова. — Айни таътил кунлари "Моҳир қўллар", "Чет тиллари", "Тасвирий санъат", "Шахмат-шашка" сингари тўгараклар болалар билан гавжум бўлмоқда. Айтиш лозимки, имконияти чекланган, кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда профилактик ҳисобга олинган ўқувчилар учун маш­ғулотларимиз бепул.  

Таъкидлаш жоизки, шаҳримиздаги тарихий обидаларга саёҳат ҳафталиги ҳам белгиланган бўлиб, ўқувчилар шу кунлари диққатга сазовор жойлар, тарихий обидалар бўйлаб саёҳат қилиб, турли оммавий тадбирларга ҳам жалб этилмоқда.

— Марказга келганимга эндигина 3 ой бўлди. Тўгарак раҳбаримиз Лола Ҳайдаровадан жуда кўп нарсаларни ўргандим, — дейди 17-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Рухшона Ражабова. — Ҳозир устозимдан турли кўринишдаги тақинчоқлар, ҳар хил безаклар ясашни ўрган­япман.

Марказ жамоаси ўқувчилар билан самарали ишлаш борасида республикада етакчи ўринда туради. Ўйлаймизки, жорий йилда ҳам бу етакчиликни йўқотмаган ҳолда, кўплаб лойиҳалар, чора-тадбирлар амалга оширилади.

Муаллиф: Мансур ҲАСАНОВ, "Samarqand" мухбири

11.01.2019 47 2 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства