samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Биринчи Президентимизни хотирлаб

Чоп этиш

Волейбол бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган хотира турнири якунланди.

Вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят волейбол федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда 9 та жамоа ғолиблик учун баҳслашди. Бир ҳафта давом этган беллашувлар якунига кўра вилоятимиз жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Андижон вилояти жамоаси, учинчи ўринни эса сурхондарёлик волейболчилар банд этишди.

— Мусобақа юқори савияда ташкил этилди, — дейди Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Данияр Бурнашев. — Бу Самарқандда ушбу спорт турига бўлган эътиборнинг белгиси. Самар­қандлик ёш волейболчиларнинг мамлакат миқёсида ўтказилаётган мусобақалардаги муваффақиятли иштироки ҳам буни исботламоқда. Ушбу хотира турнирини анъанавий тарзда ўтказиш ва халқаро даражага кўтаришни мақсад қилганмиз. Бу вилоятда волейболни янада оммалашишига хизмат қилади.

 

Муаллиф: Салом ҲАКИМОВ

31.08.2018 177 68 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства