samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Билимли талабалар сараланмоқда

Чоп этиш

Самарқанд давлат университети физика факультетида астраномия ва астрофизика фанлари бўйича республика фан олимпиадасининг биринчи босқичи ўтказилмоқда.

Айни пайтга қадар фан олимпиадасида иштирок этаётган 50 нафардан ортиқ талабалар фанлар бўйича ёзма топшириқларни бажариб, тест синовларини топширишди. Келгусида улар берилган масалалар ҳамда лаборатория машғулотлари бўйича ҳам ўзларининг билимларини намойиш этишади.

Фан олимпиадасининг мазкур бос­қичи жорий йилнинг 15 апрелига қадар давом этади. Барча синовлардан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл тўплаган талаба фан олимпиадасининг республика босқичида иштирок этади.

Муаллиф: А. ЗИЁДОВ

20.03.2018 196 21 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства