samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Бешик ўрнига китоб қучган аёл

Чоп этиш

Аёл яна одатдагидек маҳзун ва ўйчан ҳолда хонага кирди. Шу онда бундан бир ярим соатлар чамаси аввал содир бўлган воқеа кўз олдида яна бир бор гавдаланди.

Қайнанаси қариндошининг янги тушган келинига "Келин кўрди" маросимига таклиф этган эди. У ҳам борди. Остонага қадам қўйишлари билан айрим хотин-халажлар саросимага тушгандек бўлди. Мақсад эса беш-олти йилдирки фарзанд кутаётган, "туғмас" аёлни янги келинчакнинг уйига киритмасликдек ирим эди. Бу ҳолга биринчи бор дуч келмаётган аёл: "Мен хизматда бўламан", дея ошхона томонга йўл олди. Маросим охирига қадар ошхонадан чиқмади...

Неча йилдирки, бу ҳолат такрор-такрор содир бўлади. Ҳар гал бечора аёл уйига келиб пора-пора бўлган дилига китобдан малҳам излайди. Айрим китобларни неча мартадан ўқиб чиққанлигини ҳам эслай олмайди.

Баъзан қисмати учун ўзини ҳам айблайди. Агар... агар ўшанда болалигида қўғирчоққа меҳр берганида балки, тақдири ўзгача бўлармиди? Тенгдош дугоналари қўғирчоқ ўйнаб, ўзларини беихтиёр оналикка тайёрлаган кезларида у китобга муккасидан кетган эди. У бир умр китобга меҳр қўйди. Дардига дармонни ҳам, ўксик қалбига малҳамни ҳам китоб­дан излади.

Бу ҳол ҳамон давом этмоқда. Бир кун келиб, китоб ўрнига бешикни қучиб, оналик гаштидан сармаст бўлишни орзу қилади. Китоб эса бу йўлда уни манзил сари етаклаётгандек туюлади.

Муаллиф: Насиба МИРЗАЕВА

11.07.2018 40 54 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства