samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Барчамиз ташаббускор бўлайлик!

Чоп этиш

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди, шу билан бир қаторда, мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида олдимизда турган долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, кейинги пайтларда мамлакатимизда халқ депутатлари Кенгашларининг роли, депутатларнинг ваколатлари тубдан кенгайтирилди. Сиёсий партияларнинг маҳаллий ҳокимият идораларини шакллантириш борасидаги ваколатлари бос­қичма-босқич кенгайтирилди, депутатлик назорати эса мустаҳкамланди.

Президентимиз қайд этганидек, қайси соҳа, қайси йўналиш бўлмасин, бизнинг фаолиятимизга асосий баҳони халқимиз беради. Шу боисдан жорий йилда ҳам аҳоли билан, халқ билан юзма-юз мулоқотларни изчил давом эттириб, жойларда ечимини кутаётган масалалар, аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этишда ташаббускор бўлишимиз, бунинг учун жамоатчилик назорати самарадорлигини янада оширмоғимиз лозим.

Менинг қалбимни тўлқинлантирган яна бир ҳолат — давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида ижтимоий соҳага алоҳида эътибор яққол сезилиб турибди. Бу партиямиз аъзоларига бир олам қувонч, эртанги кунга мустаҳкам ишончни мустаҳкамлаш билан бир қаторда зиммамизга масъулият юклаб, олдимизга улкан вазифалар қўяди. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси мамлакатимизда «Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун» тамойилига амал қилган ҳолда, турмуш даражаси кўрсаткичларини янада яхшилашнинг муҳим шарти бўлган, кўп йиллик мустақил тараққиётимиз даврида ўзини оқлаган давлат ижтимоий дастурларини ишлаб чиқиб, ҳаётга самарали татбиқ қилиш тажрибасини давом эттириш тарафдори. Зеро, инсоннинг оиласидаги фаровонлик, ўзининг ҳаётга муносабати, пировардида эса жамиятимизнинг барқарорлиги, унинг иш билан таъминлангани, ижтимоий ҳимоялангани меҳнати учун муносиб ҳақ олаётганига бевосита ва билвосита боғлиқ. 

Шундай экан, биз, депутатлар бундан тегишли хулосалар чиқаришимиз зарур. Юрт тақдири, мамлакат ҳаётига дахлдор бўлган муаммолар ечимида ташаббускор ва фидойи бўлишимиз лозим. Юртбошимизнинг Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, мамлакатимиз шаънини янада юксакларга кўтаришга қаратилган Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда муносиб ҳиссамизни қўшишни унутмайлик.

Муаллиф: Муҳиба БОБОБЕКОВА, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати

15.01.2018 171 3 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства