samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Байроғимиз — ифтихоримиз

Чоп этиш

Мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги арафасида, 7 декабрдан 8 декабрга ўтар кечаси Кўксарой майдонида кўкка бўй чўзган улкан байроқ самарқандликлар учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.

Мадҳия, герб, Конституция, миллий валюта каби давлат рамзлари қаторида байроғимиз ҳам ўз ўрнига эга. Туғумиз мустақиллик,  барча миллат ва элат вакилларининг тенглиги, ҳурлигини ифода этувчи асосий рамздир.

Шаҳримиз марказида улкан байроқ ўрнатилган куни унинг атрофи ҳамшаҳарларимиз ва  меҳмонлар билан гавжум бўлди. 60 метр баландликда ҳилпираётган, эни 20 метр, бўйи 10 метр бўлган байроғимиз дилларга қувонч, ғурур бағишлади. Майдонга ташриф буюрганлар мағрур ҳилпираётган байроғимизга ҳавас билан боқишар, ҳар кимнинг кўнглида шу онларда мустақилликка шукроналик кайфияти ҳукмрон эканлиги сезилиб турарди.

Шуниси қувончлики, яқинда шаҳримизнинг яна бир неча жойида ана шундай байроқлар ўрнатилиши ҳақидаги хабарни эшитиб қолдим. Шаҳарнинг энг гавжум жойларига ўрнатиладиган улкан байроқлар ҳам мустақиллик рамзи сифатида мағрур ҳилпираб, халқимизнинг эзгу орзу-умидлари ушалишидан дарак бериб туради, деб ўйлайман. Эндиги ўрнатиладиган байроқлар учун оддий металлдан ясалган таглик-даста эмас, шарқона ва миллий анъаналаримизга мос бўлган бежирим нақшли, чиройли миноралар танланишини таклиф этган бўлур эдим. Ана шунда байроғимиз қадим минораларимизни эслатувчи иншоот устида ҳилпираб, шаҳримиз ҳуснига ҳусн қўшарди.

Муаллиф: Темур АМИРОВ, СамДУ талабаси

19.12.2018 75 101 Маданият
окна фотограф html php памятники знакомства