samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

БУГУНГИ РАҲБАР

Чоп этиш

У тўғрилик, ҳалоллик, холислик тамойилларини ўзида мужассам этиши керак

Якунланаётган йилнинг ортда қолган даврида 1177 нафар мансабдор шахс коррупцияда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилди. ушбу жиноят билан боғлиқ жуда кўплаб миш-мишлар тарқалганлигига сиз ва биз гувоҳмиз.

Нега Президентимиз ва давлатимиз томонидан ишониб топширилган мансабни суиистеъмол қилаётган раҳбарлар сони камаймаяпти? Масалага ҳуқуқий жиҳатдан ёндашадиган бўлсак, мамлакатимизда порахўрлик, хусусан, коррупцияга қарши кураш тизими тобора такомиллашиб бормоқда. Ўзбекистонни ривожлантиришнинг 2017—2021 йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам бу иллатнинг пайини қирқиш, ушбу йўналишда суд тизимини демократлаштириш, такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишонч­ли ҳимоя қилишни кафолатлаш муҳим ҳуқуқий вазифа сифатида белгиланган. Ҳуқуқ-тартибот органлари олдида турган энг муҳим вазифалар "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида ҳам ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш тизими такомиллашаётган, бу борада халқаро тажрибалардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилаётган экан, нега бу иллатни таг-томири билан йўқотишнинг иложи бўлмаяпти?

Бу саволга қисқача жавоб бериш мушкул. Негаки, коррупция аталмиш иллат ҳаётимизнинг барча жабҳалари, хусусан, бошқарув тизими, давлат органлари, мансабдор шахслар фаолиятига узоқ йиллар мобайнида чуқур сингиб кетганлиги ушбу иллатга қарши кураш чоралари самарасига салбий таъсир кўрсатмоқда. Кейинги пайтларда давлат органлари, меҳнат жамоалари, жамоат ташкилотлари ва бошқа тизимларда коррупцияга қарши курашни кучайтириш, ҳар бир жамоада ушбу иллатга қарши курашда раҳбарнинг масъулиятини ошириш амалиёти кенг қўлланилмоқда. Бу борада ҳар бир раҳбарнинг, унинг қўл остидаги жамоада хизмат қилаётган ходимнинг иллатга нисбатан салбий муносабатларини шакл­лантириш йўлидан борилмоқда. Айниқса, коррупцияга қарши курашда очиқлик, беғаразлик, холислик принципларининг жорий этилаётганлиги ўзининг илк самараларини бераётганлигини таъкидлаш зарур.

Жамиятнинг тўлақонли тараққиёти ва бу тараққиётда адолат мезонлари давлат ва халқ ўртасидаги энг асосий талаб сифатида майдонга чиқса, унга тўлиқ амал қилса, жамоатчилик назорати тўлақонли фаолият олиб борса, коррупция илдизига болта урилган бўлади.

Муаллиф: Хуршидбек АБДИЕВ, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази тингловчиси

22.12.2018 69 102 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства