samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

БЕҲИ — МИНГ ДАРДГА ШИФО

Чоп этиш

Боғларимизда мева-чевалар, жумладан, минг дардга даво бўлган шифобахш беҳи пишиб етилди.

Бу неъмат ички касалликлар, айниқса, жигар, ўт қопи, ошқозон ости бези касалликларини даволашда энг таъсирли табиий мал­ҳам ҳисобланади. Унинг пишиб етилган мевасида беҳи мойи бўлиб, хуштаъм, хушбўй, ширинлиги билан киши иштаҳасини очади. Унинг мойи юқоридаги касалликлардан таш­қари бугунги кунда авж олаётган ҳазм йўли хасталикларини даволашда ҳам юқори самара беради. Айниқса, ўн икки бармоқли ичак яраси билан хасталанган беморларни даволашда беҳи ва ундан тайёрланган мой, шунингдек, таомлар юқори самарага эгадир. Беҳи ҳужайралари ва инсон ички организми ҳужайралари ўртасида уйғунлик, ўхшашлик бўлганлиги сабабли шифобахшликда бу меванинг қиёси йўқ. Не мўъжизаки, бугун жигар, ўт қопи, ўн икки бармоқли ичак яраси касалликларидан азоб чекаётган беморлар учун томорқамизда шифобахш малҳам  етилиб пишган!

Одатда, кўпчилигимиз бирон жойимизда хасталик белгисини сезишимиз билан шифокорга мурожаат қиламиз. Табиийки, шифокор текшириб кўргач, бир қатор дори-дармонларни қабул қилишимиз лозимлигини таъкидлайди. Бу дори-дармонларнинг асосий қисми ким­ёвий усулда тайёрланганлиги боис у вужудимизнинг бир аъзосига фойда келтирса, иккинчисига зарар келтиради. Тиббиётда бу ҳолатга изоҳ бериш учун кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Дори-дармонлардаги кимёвий аралашмалар миқдорини камайтириб, уларнинг ўрнига мевалардан олинадиган табиий дармондорилар қўшилса, дориларнинг таъсири янада кучаярди. Бу борада беҳининг олдига тушадигани йўқ. Дори-дармон ишлаб чиқариш саноатида бугунги кунда негадир бодом, седана, ўрик данаги, шафтоли данаги ва шу кабилардан олинган мой кенг қўлланилмоқда. Афсуски, беҳи мойи ва шарбати ўз шифобахшлиги билан фанда аллақачон исботланган бўлса-да, уни саноат асосида ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилмаган.

Юқорида тилга олинган касалликларга чалинган беморлар обдон пишган, хушбўй беҳи мевасидан ёғдан ташқари димлама, палов, шўрва каби таомларга солиб истеъмол қилишлари мумкин. Бундай тансиқ таомлар касалликларга шифо бўлиш билан биргаликда танга қувват ҳам бағишлайди. Хуллас, беҳи мевасининг шифобахшлиги ҳақида кўп ёзиш, гапириш мумкин. Яхшиси, эътиборни жамлаб, айни кунларда пишиб етилган беҳи мевасидан танамизни қувватлантириш, хасталиклардан фориғ бўлиш мақсадида турли табиий дори-дармонлар, шарбат ва мураббо тайёрлашни унутмайлик.

Муаллиф: Муродим УМРЗОҚОВ, шифокор

20.10.2018 182 82 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства