samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

Чоп этиш

ўқувчилар нигоҳида

Шаҳар "Баркамол авлод" болалар марказида Ўзбекис­тон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Конституция — бахтимиз пойдевори" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда вилоятимиз шаҳар ва туманлари мактабларидан 64 нафар ўқувчи қатнашиб, иншо ёзиш ҳамда расм чизиш орқали ўзларининг билими ва қобилиятини синовдан ўтказишди. Ҳуқуқшунос, рассом, шоир ва ёзувчилардан иборат ҳакамлар ҳайъати уларнинг ижодий ишларини баҳолаб боришди.

Якуний натижаларга кўра, 8-11-синф ўқувчилари ўртасида Конс­титуция мазмун-моҳиятини иншоларда энг яхши ифодалаган шаҳримиздаги 67-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Меҳрибон Шавкатова, Конституция мазмун-моҳиятини энг яхши тасвирий воситалар орқали ифодалаган Каттақўр­ғон туманидаги 39-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Маҳмуд Сафаровлар биринчи ўринни қўлга киритиб, кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этадиган бўлди.

Нурободлик Дилшода Эрмўминова, ургутлик Линора Ғайбуллаева, Самарқанд туманидан Фарзона Мирзоакрамова, булун­ғурлик Феруза Тошмуҳаммедовалар иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди. Бундан таш­қари, кўрик-танловнинг 5-7-синф ўқувчилари ўртасидаги беллашувлар ғолиблари ҳам аниқланиб, диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Муаллиф: Абдуҳошим ЗИЁДОВ, "Samarqand" мухбири

1.12.2018 82 96 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства