samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

БАДИИЙ ГИМНАСТИКА

Чоп этиш

"Сартепа" спорт мажмуасида бадиий гимнастика бўйича вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди.

Мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 300 нафар спортчи қиз ғолиблик учун беллашди. 2008 йилда туғилган қизлар ўртасидаги баҳсларда Асал Наильева ва Шаҳзода Шокиржоновалар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди. Жамоавий беллашувларда 2006-2008 йилларда туғилган Вероника Акопянц, Шаҳзода Насруллаева, Дилнура Яшинова, Нозанин Багирова, Меҳрибону Қаюмова, 2009 йилда туғилган Лейсан Чикаева, Эвелина Сулейманова, Диана Рузметова, Фарзуна Воҳидова, Амира Абдувоҳидова, 2010 йилда туғилган Шаҳноза Толибжонова, Жасмина Амирова, Асал Ғозиева, Фариза Лутфуллаева, Азиза Нормуродовалар биринчи ўринни қўлга киритишди.

Муаллиф: Салом ҲАКИМОВ

14.04.2018 156 28 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства