samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Аҳоли саломатлиги қатъий назоратда

Чоп этиш

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э. Турдимов шу йил август ойида Кимёгарлар қўрғонида аҳоли билан ўтказган сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан ҳудудга тегишли 200 дан ортиқ муаммо ўртага ташланган эди.

Шундан сўнг шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан Кимёгарлар қўрғонида, биринчи навбатда, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга киришилди. Хусусан, қўрғонда яшовчи 21 мингдан зиёд аҳолини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари белгиланди. Бунинг учун шаҳар кўптармоқли марказий поликлиникаси, 7, 8, 9-оилавий поликлиникалар, 1-туғуруқхона, 1-болалар шифохонасининг юз нафардан зиёд тиббиёт ходимларидан таркиб топган 6 та ишчи гуруҳнинг зиммасига ҳар бир хонадонда бўлиб, фуқароларнинг саломатлиги бўйича маълумотга эга бўлиш топширилди. Ҳозирга қадар 4,5 мингдан ортиқ хонадонда бўлган тиббиёт ходимлари аҳоли саломатлиги билан боғлиқ 44 та жиддий муаммони аниқладилар. Яъни, саломатлигида шошилинч ва жиддий тиббий ёрдамга муҳтож бўлган кишиларга тегишли даволаш муассасаларида даволаниш учун йўлланма ва тавсиялар берилди. Бундан ташқари, патронаж тизими билан боғлиқ 10 та муаммо аниқланиб, жойида бартараф этилди.

Ҳозирга қадар тиббий ишчи гуруҳи аъзолари 881 та ҳолатда фуқароларни соғломлаштириш зарурлигини қайд этишди ва зарур тавсияларни беришди.

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан Сўлим қўрғонида ҳам аҳолини соғ­ломлаштириш, ялпи тиббий кўрикдан ўтказиш амалиёти олиб борилмоқда. Бундай тадбирлар шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан барча маҳаллаларда ўтказилиши белгиланган.

18 октябрь — Самарқанд шаҳри куни муносабати билан Кимёгарлар қўрғони аҳлини ялпи тиббий кўрикдан ўтказишни ҳамда эҳтиёжманд фуқароларга ногиронлик аравачаси беришни режалаштирилган.

 

Муаллиф: Қ. Халилов

6.10.2018 73 78 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства