samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

АҚШ генерали Самарқандда

Чоп этиш

Амалий ташриф билан мамлакатимизга келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Вотел шаҳримизда меҳмон бўлди.

АҚШ генерали бошчилигидаги делегация Самарқанд билан танишувни Амир Темур мақбарасидан бошлади. Бу ерда меҳмонлар Амир Темур ва темурийлар даври тарихи, давлат бош­қаруви ва маданияти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Шундан сўнг америкаликлар Регистон ансамбли, Хўжа Дониёр мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва "Афросиёб" музейида бўлишди. Бир неча асрлик тарихий обидаларнинг яратилиш тарихи ва уларни асраб-авайлаш борасида олиб борилаётган ишлар, айни пайтда мазкур мажмуаларнинг сайёҳлар билан гавжумлиги делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди. Айниқса, Регистон ансамб­лида ташкил этилган миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмаси меҳмонларда қизиқиш уйғотди.

— Самарқанднинг замонавийлик билан уйғун тарихий қиёфасини сақлаб қолиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор, — дейди АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Вотел. — Шаҳарнинг мусаффо ҳавоси, обод ва кўркамлиги кишини ўзига ром этади. Амир Темур ва унинг авлодлари мангу қўним топган маскан менда катта таассурот қолдирди. Шундай буюк сулола тарихи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлганимдан хурсандман. Умуман, Самарқандга қилган саёҳатимдан мамнунман.

Муаллиф: Алишер ИСРОИЛОВ

16.05.2018 42 37 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства